Hadith for the World
Tap the image to view it full size
Ақида

Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

Available in 60 languages
«Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мусулмон - бошқа мусулмонлар унинг тили ва қўлидан омон бўлганларидир. Муҳожир - Аллоҳ қайтарган нарсалардан қайтган инсондир», – дедилар.»

Meaning translation ·

Explanation

The meaning in a few plain lines

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонларга тили билан азият бермайдиган киши ҳақиқий Исломи комил инсон эканини ҳамда мусулмонларни сўкмаслиги, лаънатламаслиги, ғийбат қилмаслиги ва тили билан умуман зарар бермаслигини хабар бердилар. Яна хабар бердиларки, мусулмонлар унинг қўлидан ҳам омондалар. Уларга тажовуз қилмайди, ҳақсиз молларини олиш ва шу каби зулмларни бажармайди. Ҳақиқий муҳожир эса Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни тарк қилган кишидир.

Source
Муттафақун алайҳ
Download image

Saved at original quality