Hadith for the World
Tap the image to view it full size
Фиқҳ ва унинг усуллари

Мўминларнинг онаси Оиша разияллоҳу анҳо:

Available in 60 languages
«Мўминларнинг онаси Оиша разияллоҳу анҳо: «Ё Расулуллоҳ, жиҳодни энг яхши амал деб биламиз. Жиҳод қилайликми?» деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Йўқ. Сиз (аёллар) учун энг афзал жиҳод мабрур ҳаждир», деб жавоб бердилар.»

Meaning translation ·

Explanation

The meaning in a few plain lines

Саҳобаи киромлар Аллоҳ йўлида жиҳод қилишни ва Аллоҳнинг душманларига қарши урушишни энг яхши амал деб билганлар. Шунинг учун Оиша разияллоҳу анҳо Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан жиҳод қилишга изн сўрадилар. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёллар учун энг афзал жиҳод нималигини баён қилиб, уларни мабрур ҳажга, яъни Қуръон ва суннатга мувофиқ келадиган, гуноҳ ва риёдан пок бўлган ҳажга йўлладилар.

Source
Имом Бухорий ривояти
Download image

Saved at original quality