Hadith for the World
Tap the image to view it full size
Фазилат ва одоблар

Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳудмодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни шундай деганларини эшитдим:

Available in 61 languages
«Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳудмодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни шундай деганларини эшитдим: «Агар бир киши уйига кирса, кираётган ва таомланаётган вақтида Аллоҳни зикр қилса, шайтон (ўзининг шерикларига): «Сизларга тунайдиган жой ҳам, кечки овқат ҳам йўқ!», дейди. Агар бир киши уйига кирса ва кираётган вақтида Аллоҳни зикр қилмаса, шайтон (ўзининг шерикларига): «Сизларга тунайдиган жой топилди», дейди. Агар таомланаётган вақтида ҳам Аллоҳни зикр қилмаса, у: «Сизларга тунайдиган жой ҳам, кечки овқат ҳам топилди», дейди.»

Meaning translation ·

Explanation

The meaning in a few plain lines

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйга кириш ва бирор нарсани истеъмол қилаётган вақтда Аллоҳни зикр қилишга буюрдилар. Агар у уйга кираётганда ва овқат ейишни бошлаганда «Бисмиллаҳ», дея Аллоҳни зикр қилса, шайтон дўстларига: «Аллоҳни зикри билан қўриқланган бу уйда сизларга овқат ҳам, жой ҳам йўқ», дейди. Агар Инсон уйига кираётганда ҳам овқат ейиш вақтида ҳам Аллоҳни зикр қилмаса, шайтон дўстларини чақиради, уларга тунашга жой ҳам, кечки овқат ҳам топганларини хабар беради.

Source
Имом Муслим ривояти
Download image

Saved at original quality