Hadith for the World
Tap the image to view it full size
Ақида

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

Available in 59 languages
«Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Зулматли кечанинг бўлаги каби фитна келишидан олдин амалларга шошилинглар. (Ўшанда) киши тонгда мўмин бўлиб, тунда кофир бўлиб қолади ва тунда мўмин бўлиб, тонгда кофир бўлиб қолади ҳамда дунёнинг арзимаган матосига динини сотади», дедилар».»

Meaning translation ·

Explanation

The meaning in a few plain lines

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўминни фитна ва шубҳалар келиб уни машғул бўлиб қолишидан, тун каби қоронғи бўлиб ҳақ билан ботил қоришиб, ажратиш одамларга оғир келиб қолишидан олдин солиҳ амалларга шошилишига ундамоқдалар. Фитнанинг оғирлигидан инсон пайпаслаб, йўлини юқотиб, мўмин ҳолида тонг оттириб кеч кирганда кофир ёки кеч кирганда мўмин бўлиб, тонг отганда кофир бўлиб қолади. Динини ўткинчи дунё матоси эвазига сотиб юборади.

Source
Имом Муслим ривояти
Download image

Saved at original quality