Hadith for the World
Tap the image to view it full size
Фазилат ва одоблар

Савбон разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

Available in 59 languages
«Савбон разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Киши инфоқ қиладиган энг афзал дийнор – унинг ўз оиласига инфоқ қилган дийнори, Аллоҳ йўлида улови учун инфоқ қилган дийнори ва Аллоҳ йўлидаги ҳамроҳларига инфоқ қилган дийноридир», дедилар». (Ровий) Абу Қилоба: «У зот оиладан бошладилар», деди-да, сўнг: «Ёш болаларига инфоқ қилиб, уларни иффатли қилган, у туфайли Аллоҳ уларни манфаатлантирган ва беҳожат қилган кишидан ажри каттароқ одам борми?» деди».»

Meaning translation ·

Explanation

The meaning in a few plain lines

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам инфоқ-эҳсон қилишнинг турли кўринишларини баён қилдилар ҳамда хайр-эҳсон йўллари кўпайиб, бир-бири билан тўқнаш келиб қолганда, уларни вожиблик даражасига кўра энг муҳимидан бошлаб тартибладилар. У зот хабар бердиларки, савоби энг улуғ бўлган маблағ — мусулмон кишининг ўз қарамоғидаги инсонларга, яъни аёли ва фарзандларига сарфлаган нафақасидир. Ундан кейинги ўринда — Аллоҳ йўлидаги жанг (жиҳод) учун тайёрланган уловга қилинган сарф-харажат туради. Сўнгра Аллоҳ йўлида мужоҳид бўлиб турган дўстлари ва ҳамроҳларига қилинган инфоқ-эҳсон келади.

Source
Имом Муслим ривояти
Download image

Saved at original quality