Hadith for the World
Tap the image to view it full size
Фазилат ва одоблар

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

Available in 59 languages
«Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизларни Аллоҳ хатоларни ўчириб, даражаларни кўтаришига сабаб бўладиган нарсага далолат қилайми?» дедилар. Улар: «Ҳа, Эй Аллоҳнинг Расули», дейишди. «Қийинчиликларда ҳам таҳоратни мукаммал қилиш, масжидларга қадамни кўпайтириш ва намоздан сўнг намозни кутиш. Ана ўша ишингиз риботдир», дедилар».»

Meaning translation ·

Explanation

The meaning in a few plain lines

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларидан: «Гуноҳларнинг мағфират қилинишига, амалларни ёзиб борувчи фаришталар дафтарларидан ўчирилишига ва жаннатдаги даражаларнинг юксалишига сабаб бўладиган амалларга далолат қилишимни хоҳлайсизларми?» деб сўрадилар. Саҳобалар: «Ҳа, хоҳлаймиз», дейишди. У зот айтдилар: Биринчиси: Қийинчилик ва машаққатларга қарамай, масалан, совуқда, сув камлигида, танадаги оғриқ ёки сувнинг иссиқлигида таҳоратни мукаммал қилиш. Иккинчиси: Уйнинг узоқлиги ёки кўп қатнаш сабабли масжидлар сари кўп қадам ташлаш. Учинчиси: Намоз вақтини интизорлик билан кутиш, қалбни намозга боғлаш, унга шайланиш ва жамоат намозини кутиб масжидда ўтириш. Бир намозни ўқиб бўлгач, намозгоҳида кейинги намозни кутиш. Сўнгра Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ишлар ҳақиқий «рибот» эканини баён қилдилар. Чунки бу амаллар нафсга келадиган шайтон йўлларини тўсади, ҳавойи нафсни енгади ва уни васвасаларни қабул қилишдан қайтаради. Бу билан Аллоҳнинг аскарлари шайтон лашкари устидан ғолиб келади. Бу эса «катта жиҳод» бўлиб, душман чегарасидаги қўриқчилик (рибот) мақомидадир.

Source
Имом Муслим ривояти
Download image

Saved at original quality