Hadith for the World
Tap the image to view it full size
Ақида

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

Available in 70 languages
«Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таоло сизларнинг кўринишингизга ҳам, бойлигингизга ҳам қарамайди, балки қалбларингизга ва амалларингизга қарайди»,— дедилар.»

Meaning translation ·

Explanation

The meaning in a few plain lines

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда, Аллоҳ бандаларнинг ташқи кўринишларига (чиройликми хунукми, каттами кичикми, касалми соғми) қарамаслигини баён қилдилар. ва шу билан бирга бойликларига ҳам (кўпми озми) қарамаслигини баён қилдилар. Яъни, Аллоҳ бандани бу нарсалар учун ҳисоб китоб қилмайди. Нега сен фалончидан бой бўлмадинг нега сен чиройлироқ бўлмадинг демайди. Балки, инсонларнинг қалбларида – тақво, яқийн ва холислик борми ёки риё ва сумъа борми – шу нарсаларга қарайди. Уларнинг амалларига қарайди – тўғрими хатоми – сўнгра шунга қараб мукофот ёки жазо беради.

Source
Имом Муслим ривояти
Download image

Saved at original quality