Фиқҳ ва унинг усуллари
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
Available in 60 languages
«Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кишининг жамоат билан ўқиган намози уйида ва бозорда ўқиган намозидан йигирма қанча миқдор кўпроқдир. Агар ана шу киши таҳоратини чиройли қилиб, масжидга фақат намоз ўқишни ният қилиб чиқса, масжидга киргунига қадар ҳар бир қадамига даражалари кўтарилиб, хатолари ўчирилади. Масжидга киргач уни фақат намоз ушлаб турган бўлса, намоз ўқиган ерида таҳоратини бузмасдан, бировга озор бермай ўтирар экан, у намозда деб ҳисобланади ва фаришталар унга салавот айтиб турушади. Фаришталар: «Аллоҳим уни раҳмат эт, мағфират қил, тавбасини қабул айла», деб айтишади.»Meaning translation ·
Saved at original quality








