Hadith for the World
Tap the image to view it full size
Фазилат ва одоблар

Абу Масъуд Ал-Ансорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Available in 70 languages
«Абу Масъуд Ал-Ансорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир киши келиб, (уловсиз қолганини айтиб), улов сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менда йўқ»,— дедилар. Шунда бир киши: «Эй Расулуллоҳ мен унга улов берадиган одамга йўллаб қўяман», – деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир яхшиликка далолат қилса, унга қилувчининг ажри мислича (ажр) берилади»,— дедилар».»

Meaning translation ·

Explanation

The meaning in a few plain lines

Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга келиб: «Уловим ҳалок бўлди, мени етказиб қўядиган минишга улов беринг», – деди. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларда миниши учун уловлари йўқ эканини айтиб узр сўрадилар. Шу ерда бўлганлардан бири: «Йо Расулуллоҳ, мен уни, унга улов берадиган кишига йўллаб қўяман»— деди. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам муҳтожни садақа берувчига далолат қилгани учун садақа берганнинг ажру савобида шерик эканини хабар бердилар.

Source
Имом Муслим ривояти
Download image

Saved at original quality