Hadith for the World
Tap the image to view it full size
Фазилат ва одоблар

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

Available in 71 languages
«Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап айтсин, ёки (бунинг иложи бўлмаса) жим турсин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, қўшнисини ҳурмат қилсин (унга озор бермасин). Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонининг ҳурматини жойига қўйсин», – дедилар.»

Meaning translation ·

Explanation

The meaning in a few plain lines

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Аллоҳга ва қайтиб тириладиган, амалининг мукофот ёки жазоси оладиган охират кунига иймон келтирган кишининг иймони қуйидаги ишларни бажаришга ундашини хабар бердилар: Биринчиси: Яхши сўз: Тасбиҳ, таҳлил, яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш ва инсонлар орасини ислоҳ қилиш кабилар. Агар ундай қилолмаса жим турсин ва тилини тийсин. Иккинчиси: Қўшнига яхшилик қилиш ва озор бермаслик. Учинчиси: Яхши сўз ва яхши таом тақдим қилиш билан зиёратга келган меҳмонни икром қилмоқ.

Source
Муттафақун алайҳ
Download image

Saved at original quality