Фазилат ва одоблар
Шаддод ибн Авс разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
Available in 60 languages
«Шаддод ибн Авс разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким саййидул истиғфор–«Аллоҳумма анта Роббий лаа илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абу`у лака биниъматика ъалаййа ва абу`у бизамбий фағфирлий фаиннаҳу ла йағфируз зунуба илла анта»ни тонгда чин қалбидан айтиб, тун киргунича вафот этса, жаннатга киради. Ким тунда чин қалбидан айтиб, тонг отгунича вафот этса, унда ҳам жаннатга киради», дедилар.
Маъноси: Аллоҳим, Сен Раббимсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени яратдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди.»Meaning translation ·
Saved at original quality








