Hadith for the World
Tap the image to view it full size
Ақида

Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан:

Available in 62 languages
«Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида эдик, тўлин ойга қараб туриб дедилар: «Сизлар Раббингизни худди шу ойни кўриб турганингиздек кўрасиз. У зотни кўришда талашиб-тортишмайсиз. Агар кун чиқиши ва кун ботишидан олдинги намозни ўқий олсанглар, ўқинглар!», дедилар. Сўнгра: «Раббингизга қуёш чиқишидан олдин ва қуёш ботишидан олдин тасбиҳ ва ҳамд айтинг», оятини ўқидилар.»

Meaning translation ·

Explanation

The meaning in a few plain lines

Саҳобалар бир туни Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга эдилар. У ўн тўртинчи кеча эди. Мўминлар Раббиларини кўзлари билан шубҳасиз кўрадилар. У Зотни кўрар чоғларида қийналмай, машаққатсиз, тиқилмасдан кўрадилар. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар бомдод ва аср намозларидан чалғитадиган нарсаларни йўқ қила олсанглар, қилинглар! Уларни жамоат билан ўз вақтида бажаринглар! Шу нарса Аллоҳ азза ва жалланинг юзини кўриш сабабларидандир», дедилар. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Раббингизга қуёш чиқишидан олдин ва қуёш ботишидан олдин тасбиҳ ва ҳамд айтинг», деган оятни ўқидилар.

Source
Муттафақун алайҳ
Download image

Saved at original quality