Hadith for the World
Tap the image to view it full size
Фиқҳ ва унинг усуллари

Саъд ибн Абу Ваққос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:

Available in 60 languages
«Саъд ибн Абу Ваққос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Ким муаззиннинг азонини эшитганда: « Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу ва анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росуулуҳу. Розийту биллаҳи Роббан ва би-Муҳаммадин росуулан ва бил-ислаами дийнан» деб айтса гуноҳлари кечирилади». Маъноси: Шериги бўлмаган Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам У Зотнинг бандаси ва пайғамбари, Аллоҳни Рабб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни пайғамбар, Исломни дин деб рози бўлдим.»

Meaning translation ·

Explanation

The meaning in a few plain lines

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар бермоқдалар-ки, ким муаззинни эшитганда: «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ», яъни, Аллоҳдан ўзга ибодатга тотиқли маъбуд йўқ ва бошқа барча маъбудлар ботил эканига иқрор бўлдим, эътироф этдим. «Ва Муҳаммад У Зотнинг бандаси ва пайғамбари» яъни, сиғинилмайдиган банда ва ёлғонга чиқарилмайдиган пайғамбар. «Аллоҳни Рабб деб рози бўлдим», яъни, Рубубият, улуҳият ва исм сифатларига рози бўлдим деганидир. «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни пайғамбар деб рози бўлдим», яъни, олиб келган ва бизга етказган барча нарсаларига рози бўлдим. «Исломга рози бўлдим», яъни, унинг аҳкомларига, буйруқ ва қайтариқларининг барчасига рози бўлдим деб айтса олдинги барча гуноҳлари кечирилиб кетади. Дин - эътиқод ва бўйсуниш деганидир. Гуноҳларидан мақсад кичик гуноҳлар.

Source
Имом Муслим ривояти
Download image

Saved at original quality