Hadith for the World
Tap the image to view it full size
Фиқҳ ва унинг усуллари

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

Available in 62 languages
«Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Энг ёмон ўғирлик, киши ўзининг намозидан ўғирлашидир», – дедилар. Улар: «Киши қандай қилиб намозидан ўғирлайди?», дейишди. У зот: «У рукуъси, саждаси ва хушуъсини мукаммал қилмайди (мана шу намоздан ўғирлашидир)», дедилар.»

Meaning translation ·

Explanation

The meaning in a few plain lines

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда намозида ўғирлик қилганлар энг қабиҳ ўғриликни қилганлигини баёнладилар. Чунки одатдаги ўғри бошқанинг молини олиб, бу дунёда ундан фойдаланиши мумкин, лекин ўз намозидан ўғирлаган киши эса ўзини ажру савобдаги хаққини ўғирламоқда. «Ё Расулуллоҳ, қандай қилиб ўз намозидан ўғирлайди», – дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Рукуъ ва саждасини тўлиқ қилмайди», дедилар. У рукуъ ва саждани шошилиб бажарган ҳолда тўлиқ қилмайди.

Source
Ибн Ҳиббон ривояти
Download image

Saved at original quality