Hadith for the World
Tap the image to view it full size
Фиқҳ ва унинг усуллари

Абу Умома разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

Available in 59 languages
«Абу Умома разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким ҳар бир фарз намоздан сўнг «Оятал курсий»ни ўқиса, уни жаннатга киришидан фақат ўлим тўсиб туради», деганлар».»

Meaning translation ·

Explanation

The meaning in a few plain lines

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар бердиларки, ким фарз намози тугаганидан кейин «Оятал курсий»ни ўқиса, уни жаннатга киришдан фақатгина ўлим тўсиб туради (яъни вафот этгач, албатта жаннатга киради). Бу оят Бақара сурасида бўлиб, Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзидир: «Аллоҳ Ундан ўзга илоҳ йўқ зотдир. У тирик ва қаййумдир. Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмас. Осмонлару ердаги нарсалар Уникидир. Унинг ҳузурида Ўзининг изнисиз ҳеч ким шафоат қила олмас. У уларнинг олдиларидаги нарсани ҳам, ортларидаги нарсани ҳам билур. Унинг илмидан ҳеч нарсани иҳота қила олмаслар, магар Ўзи хоҳлаганини, холос. Унинг курсиси осмонлару ерни қамраган. Уларни муҳофаза қилиш Уни чарчатмас. Ва У Олий ва Буюк зотдир» [Бақара: 255].

Source
Насоий «Сунани Кубро»да ривоят қилган
Download image

Saved at original quality