Намозأذكار الصلاة
15 hadiths
15 hadiths
Абдурраҳмон ибн Абу Лайло айтади: Менга Каъб ибн Ужро разияллоҳу анҳу йўлиқиб: «Сенга Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитган бир совғани совға қилайми?» деди. (Мен: "Албатта, менга совға қилинг!”, дедим.) У зот: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Эй Аллоҳнинг Расули, сизга қандай салом беришни ўргандик, энди сизга қандай саловат айтамиз?» деб сўрадик. У зот: «Аллооҳумма солли алаа Муҳаммадин ва алаа аали Муҳаммад, камаа соллайта алаа аали Иброоҳиим, иннака Ҳамиидум Мажиид. Аллооҳумма баарик алаа Муҳаммадин ва алаа аали Муҳаммад, камаа баарокта алаа аали Иброоҳиим, иннака Ҳамиидум Мажиид», денглар», –дедилар.Муттафақун алайҳ
Савбон разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намоздан чиққач уч марта истиғфор айтардилар ва: «Аллоҳумма антассалаам (яъни, Салом Аллоҳнинг исмларидан бири, маъноси Сен барча айбу нуқсондан саломатсан ва Сен бандаларингни ҳалокат ўринларидан сақловчи-саломат этувчи Салом Зотдирсан). Ва минкассалаам (Яъни, саломатлик фақат Сен томонингдан). Табаарокта яаа залжалаали вал икром (Эй улуғлик ва икром соҳиби, Сен айбу нуқсондан пок ва муқаддасдирсан)», – дер эдилар».
Валид: «Авзоийга «Истиғфор қандай бўлади», – деб айтдим», деди.
«Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ», – дейсан», – деди.Имом Муслим ривояти