Hadith for the World
Tap the image to view it full size
Фиқҳ ва унинг усуллари

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Available in 60 languages
«Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуода: «Аллоҳим! Мен сендан қабр азобидан, дўзах азобидан, тириклик ва ўлим фитнасидан ва Масийҳ Дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўрайман», –дер эдилар. Муслим ривоят қилган лафзда: «Сизлардан бирингиз охирги ташаҳҳудни тамомлагач тўрт нарсадан: жаҳаннам ва қабр азобидан, ҳаёт ва мамот фитнасидан ва Дажжол фитнасининг ёмонлигидан паноҳ сўрасин», – дедилар.»

Meaning translation ·

Explanation

The meaning in a few plain lines

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам охирги ташаҳҳуддан кейин, саломдан олдин Аллоҳ таолодан тўрт нарсадан паноҳ беришини сўрар эдилар ва бизни ҳам шундай қилишга буюрдилар. Биринчи: қабр азобидан. Иккинчи: қиёмат кунида дўзах азобига йўлиқишдан. Учинчи: ҳаётдаги ҳаром шаҳватлар, адаштирувчи шубҳалар фитнасидан, ўлим фитнасидан, яъни, руҳи чиқиш арафасида Исломдан ёки суннатдан бурилиб кетишдан ва қабрда икки фаришта саволга тутган вақтдаги фитнадан. Тўртинчи: охир замонда чиқувчи Масиҳ Ад-Дажжол фитнасидан. Аллоҳ у билан бандаларини синайди. Дажжолнинг фитнасини улкан бўлганлиги боис хос зикр қилдилар.

Source
Муттафақун алайҳ
Download image

Saved at original quality