Hadith for the World
Tap the image to view it full size
Фиқҳ ва унинг усуллари

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Available in 60 languages
«Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозда такбири таҳрима айтганларида қироат қилишдан олдин бир оз жим турардилар. Шунда мен: «Эй Аллоҳнинг расули, ота-онам сизга фидо бўлсин! Айтинг-чи, такбир билан қироат ўртасида жим турганингизда нима дейсиз?» дедим. У зот шундай дедилар: «Аллоҳумма бааъид байний ва байна хотойаайаа камаа бааъадта байналмашриқи валмағриб. Аллоҳумма наққиний мин хотойаайаа камаа юнаққос-савбул абязу минадданас. Аллоҳуммағсилний мин хотойаайаа биссалжи валмаа’и валбарод». Маъноси: Эй Аллоҳ! Мен билан хатоларим орасини мағриб билан машриқ ўртасини узоқ қилганинг каби йироқ эт. Эй Аллоҳ! Оппоқ либос кирликдан тозалангани каби мени ҳам хатоларимдан тоза эт. Эй Аллоҳ! Мени хатоларимдан қор, сув ва дўл билан юв-покла!»

Meaning translation ·

Explanation

The meaning in a few plain lines

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозга такбир айтгач, Фотиҳани ўқишдан олдин, озгина сукут сақлар ва баъзи дуолар билан намозларини бошлар эдилар. Ворид бўлган дуолардан: «Аллоҳумма баъид байний ва байна хотойаайаа камаа бааъадта байналмашриқи валмағриб. Аллоҳумма наққиний мин хотойаайаа камаа юнаққос-савбул абязу минадданас. Аллоҳуммағсилний мин хотойаайаа биссалжи валмаа’и валбарод». У зот Аллоҳ таолодан машриқ ва мағриб учрашмагани каби хатоларга йўлиқмаслик учун ўзлари ва хатолар ўртасини ўшанчалик узоқлаштиришини, агар улардан хато содир бўлса, оқ кийимдан кир ўчирилгандай ўчирилиши, ювилишини ҳамда унинг алангасини ва иссиғини сув, қор ва дўл каби тозаловчи нарсалар билан тозалашини сўраб дуо қилар эдилар.

Source
Муттафақун алайҳ
Download image

Saved at original quality