Hadith for the World
Намоз

Намознинг вожиблиги ва уни тарк қилувчининг ҳукми

5 hadiths

5 hadiths

Амр ибн Шуъайб отасидан, отаси эса бобосидан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Фарзандларингизни етти ёшида намозга буюринг! Улар ўн ёшга етганларида намоз ўқимасалар, уринг ва ётар ўринларини ажратиб, алоҳида қилиб қўйинг», – дедилар».Абу Довуд ривояти
Бурайда ибн Ҳусайб разияллоҳу анҳу: «Аср намозини тезроқ ўқинглар, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аср намозини тарк қилса, амали беҳуда кетади», деганлар», деди».Имом Бухорий ривояти
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ислом беш устунга бино қилингандир: «Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ», деб шаҳодат айтишга, намозни тўкис адо этишга, закот беришга, ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутишга», – дедилар».Муттафақун алайҳ
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким намоз ўқишни унитса, ёдига келиши билан уни ўқисин, бундан бошқа унга каффорат йўқ: {Ва Мени зикр этиш учун намозни тўкис адо эт} [ Тоҳа:14]» –дедилар».Муттафақун алайҳ
Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Киши билан ширк ва куфр ўртасида намозни тарк қилишгина бор».Имом Муслим ривояти