Hadith for the World
Намоз

Намоз фазли

10 hadiths

10 hadiths

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мунофиқларга энг оғир намоз Хуфтон ва Бомдод намозларидир. Агар у иккисидаги нарсани билганларида, эмаклаб бўлса ҳам келар эдилар. Батаҳқиқ, намозга амр қилиб, у қоим қилинганда бир кишини одамларга намоз ўқиб беришини буюриб, сўнгра ўзим ўтин боғламларини кўтарган одамлар билан намозга ҳозир бўлмаган одамларнинг олдига бориб, уйларига ўт қўйиб юбормоқчи бўлдим», дедилар».Муттафақун алайҳ
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар гуноҳи кабиралардан сақланган бўлса, беш маҳал намоз, жума кейинги жумагача, Рамазон кейинги Рамазонгача ўз ораларидаги гуноҳларга каффоратдир», дер эдилар».Имом Муслим ривояти
Маъдон ибн Абу Талҳа Яъмарийдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мавлолари Савбонни учратиб қолиб: «Менга шундай амални [ёки Аллоҳга энг суюкли амални] айтингки, уни қилсам, жаннатга кирайин», дедим. У индамади. Кейин яна сўрадим, индамади. Кейин учинчи марта сўрадим. У шундай деди: «Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўраганман. У зот: «Аллоҳга кўп сажда қилишинг керак, чунки Аллоҳга бир сажда қилсанг, Аллоҳ у туфайли сени бир даража кўтаради ва сендан бир хатони ўчиради», деганлар». Кейин Абу Дардони учратиб қолиб, ундан ҳам сўраган эдим, худди Савбон менга айтган гапни айтди».Имом Муслим ривояти
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда у киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганлар: «Айтингизчи, агар бирортангизнинг эшиги олдида дарё бўлиб, унда ҳар куни беш марта ювинса, нима дейсиз, бу унинг кирлигидан (бирор нарсани) қолдирадими?», деб сўрадилар. (Саҳобалар:) «Бирорта ҳам кирлик қолдирмайди» деб жавоб беришди. «Беш вақт намознинг мисоли шудир, Аллоҳ улар билан барча хатоларни ўчириб юборади» дедилар.Муттафақун алайҳ
Жундуб ибн Абдуллоҳ Қосрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким бомдод намозини ўқиса, у Аллоҳнинг зиммасида (ҳимоясида) бўлади. Аллоҳ сизлардан ҳаргиз Ўз зиммасидан бирор нарсани талаб қилмайди. Чунки, У Зот кимдан Ўз зиммасидан бирор нарсани талаб қилса, топади. Кейин уни юзтубан қилиб жаҳаннам оловига улоқтиради», – дедилар.Имом Муслим ривояти
عَنِ أبي زُهير عُمَارَةَ بْنِ رُؤَيْبَةَ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «لَنْ يَلِجَ النَّارَ أَحَدٌ صَلَّى قَبْلَ طُلُوعِ الشَّمْسِ وَقَبْلَ غُرُوبِهَا»رواه مسلم
Усмон разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни шундай деганларини эшитганман: «Қайси бир мусулмон кишига фарз намоз (вақти) келса-ю, унинг таҳоратини, хушуъ ва рукуъсини яхшилаб адо этса, мадомики гуноҳи кабира қилмаган бўлса ўзидан олдинги гуноҳларга каффорат бўлади. Бу ҳар доим шундайдир».Имом Муслим ривояти
Абу Молик Ашъарий разияллоҳу анҳудан нақл қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Поклик иймоннинг ярми. «Алҳамдулиллаҳ» амал тарозисини тўлдиради. «Субҳаналлоҳи вал-ҳамдулиллаҳ» осмонлару ер орасини тўлдиради. Намоз (дунё ва охиратда) нур, садақа (кишининг нафси мол-дунёни яхши кўрса-да, иймони ундан устун эканлигига) ҳужжат, сабр зиёдир (унда ёруғлик ҳам, ҳарорат-машаққат ҳам бор; мусибатларга сабр қилиш машаққат, лекин унинг ортидан, албатта ёруғлик келади). Қуръон (агар унга амал қилсанг) сенинг фойдангга, ёки (амал қилмайдиган бўлсанг) зарарингга (ҳужжатдир). Барча инсонлар эрталабдан ҳаракатга тушиб, нафсини (хайрли амаллар қилиб Аллоҳга ёхуд бузуқ ишлар билан шайтонга) сотади, ё уни (дўзахдан) озод қилади, ё (дўзахга ташлаб) ҳалок қилади».Имом Муслим ривояти
عن ربيعة بن كعب الأسلمي قال: كنتُ أبيتُ مع رسول الله صلى الله عليه وسلم فأتيتُه بوَضوئه وحاجته فقال لي: «سل» فقلت: أسألك مرافقتك في الجنة. قال: «أو غير ذلك؟» قلت: هو ذاك. قال: «فأعني على نفسك بكثرة السجود».رواه مسلم
عن عائشة عن النبي صلى الله عليه وسلم قال: «ما من ميت تصلي عليه أُمَّةٌ من المسلمين يبلغون مائة، كلهم يشفعون له، إلا شفعوا فيه».رواه مسلم