Hadith for the World
Tap the image to view it full size
Фиқҳ ва унинг усуллари

Жундуб ибн Абдуллоҳ Қосрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

Available in 70 languages
«Жундуб ибн Абдуллоҳ Қосрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким бомдод намозини ўқиса, у Аллоҳнинг зиммасида (ҳимоясида) бўлади. Аллоҳ сизлардан ҳаргиз Ўз зиммасидан бирор нарсани талаб қилмайди. Чунки, У Зот кимдан Ўз зиммасидан бирор нарсани талаб қилса, топади. Кейин уни юзтубан қилиб жаҳаннам оловига улоқтиради», – дедилар.»

Meaning translation ·

Explanation

The meaning in a few plain lines

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда ким бомдод намозини ўқиса, Аллоҳнинг ҳифзи ҳимоясида бўлиши, ундан (ёмон нарсаларни) даф қилиши ва унга ёрдам беришини хабар бердилар. Сўнгра бу аҳдни бузишдан қайтардилар. Бомдод намозини тарк қилиш ёки ўқиган инсонга зарар бериб душманлик қилиш билан аҳдни бузган бўлади. Ким шу ишни қилса, бу ҳимояни бузибди ва қаттиқ таҳдидга йўлиқибди. Кимни Аллоҳ ушлайман деса, ушлайди, сўнгра дўзахга юзи билан ирғитади.

Source
Имом Муслим ривояти
Download image

Saved at original quality