Hadith for the World
Tap the image to view it full size
Фиқҳ ва унинг усуллари

Усмон разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни шундай деганларини эшитганман:

Available in 60 languages
«Усмон разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни шундай деганларини эшитганман: «Қайси бир мусулмон кишига фарз намоз (вақти) келса-ю, унинг таҳоратини, хушуъ ва рукуъсини яхшилаб адо этса, мадомики гуноҳи кабира қилмаган бўлса ўзидан олдинги гуноҳларга каффорат бўлади. Бу ҳар доим шундайдир».»

Meaning translation ·

Explanation

The meaning in a few plain lines

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам баёнламоқдаларки, қайси бир мусулмон кишига фарз намози вақти кирса-ю, таҳоратини тамомий қилса, сўнгра намозида хушуъ қилса, яъни, қалби ва бутун аъзолари билан Аллоҳга иқбол қилиб, унинг улуғлигини ҳис қилса ва шу билан бирга руку-сажда каби намознинг бошқа қисмларини тўлиқ бажарса, катта гуноҳларни бажармаган бўлса, олдинги барча кичик гуноҳларига каффорат бўлади. Бу фазилат ҳар бир намозда қанча вақт ўтса ҳам қолаверади.

Source
Имом Муслим ривояти
Download image

Saved at original quality