Hadith for the World
Tap the image to view it full size
Ақида

Убода разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

Available in 62 languages
«Убода разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимки «Шериги бўлмаган якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, албатта Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг қули ва расули ҳамда Исо алайҳиссалом Аллоҳнинг қули ва расули, Унинг Марямга етказган сўзи ҳамда У томонидан бўлган руҳ (соҳибидир), жаннат ҳақ, дўзах ҳақ», деб гувоҳлик берса, амали қандай бўлмасин, Аллоҳ уни жаннатга киритади», – дедилар.»

Meaning translation ·

Explanation

The meaning in a few plain lines

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда ким тавҳид калимасини маъносини тушуниб, унга амал қилиб талаффуз қилса ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни пайғамбар ва банда деб гувоҳлик берса, шу билан бирга Исо алайҳиссаломни Аллоҳнинг бандаси ва пайғамбари деб гувоҳлик берса, Аллоҳ уни «Бўл» деган сўзи билан яратган ҳамда у Аллоҳ яратган руҳлардан бири деб у кишининг оналарини яҳудийлар қилган туҳматдан покласа, жаннат ва дўзах ҳақ, у иккаласи ҳам ҳозирда мавжуд ва улар Аллоҳнинг неъмати ва азоби эканига иймон келтириб вафот этса, борар жойи гарчи тоатларда камчилиги бўлиб, гуноҳлари кўп бўлса ҳам жаннат бўлишини хабар бермоқдалар.

Source
Муттафақун алайҳ
Download image

Saved at original quality