Hadith for the World
Tap the image to view it full size
Фазилат ва одоблар

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Available in 61 languages
«Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб: «Мени бир амалга далолат қилинг-ки, уни қилсам жаннатга кирай», деди. У зот «Аллоҳга ибодат қил ва Унга ҳеч нарсани ширк келтирма, фарз намозни қоим қил, Фарз қилинган закотни адо эт, Рамазон (рўзаси)ни тут!», дедилар. Шунда у «Жоним унинг қўлида бўлган Зот билан қасамки, бунга бирор нарсани зиёда қилмайман», деди. У қайтгач Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимни аҳли жаннатдан бир одамга назар солиш хурсанд қилса, бунга назар солсин», дедилар.»

Meaning translation ·

Explanation

The meaning in a few plain lines

Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бир аъробий (бадавий) киши жаннатга киргизувчи амалга далолат қилишлари учун насиҳат сўраб келди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам жаннатга кириш ва дўзахдан қутилиш Ислом арконларини бажариб, ёлғиз Аллоҳга сиғиниш ва У Зотга ширк қилмаслик билан бўлади деб жавоб бердилар. Яна қўшимча ўлароқ бир кеча кундузда Аллоҳ таоло фарз қилган беш маҳал намозни қоим қилиш, Аллоҳ фарз қилган закотни ҳақдорларига бериш ва ўз вақтида Рамазон рўзасини тутиш кераклигини айтдилар. Шунда бояги киши: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, сиздан эшитган фарз амаллар устига бирорта амални қўшмайман ҳам, ундан камайтирмайман ҳам», – деди. У кетгач Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким жаннат аҳлидан бўлган кишига қарамоқчи бўлса, шу бадавийга қарасин», – дедилар.

Source
Муттафақун алайҳ
Download image

Saved at original quality