Hadith for the World
Tap the image to view it full size
Фазилат ва одоблар

Жобир разияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

Available in 71 languages
«Жобир разияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сотганда ҳам, сотиб олганда ҳам, ҳақ талаб қилганда ҳам бағрикенг бўлган кишига Аллоҳ раҳм қилсин», дедилар».»

Meaning translation ·

Explanation

The meaning in a few plain lines

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда олди-сотди ишларида бағрикенг, сахий, жўмард бўлган кишига Аллоҳдан раҳмат тилаб дуо қилдилар. Шундай экан, нархда қаттиқ туриб олиш билан харидорга танглик қилинмайди, унга чиройли хулқ ила муомалада бўлади. Харидор ҳам сотиб олишда олийжаноб, сахий, жўмард бўлиб, буюмни пастга уриб, нархини тушириб юбормайди. Қарзларини талаб қилганда ҳам олийжаноб, сахий ва жўмард бўлади. Фақир ва муҳтожга қийин қилмайди, балки ундан мулойимлик ва юмшоқлик билан қарзини талаб қилади ва имконисизга муҳлат беради.

Source
Имом Бухорий ривояти
Download image

Saved at original quality