Hadith for the World
Tap the image to view it full size
Фазилат ва одоблар

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим:

Available in 61 languages
«Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Умматимнинг гуноҳларини ошкор қилувчиларидан бошқа ҳаммаси авф этилади. Гуноҳни ошкор этишлик шуки, киши кечаси бир амални қилади, тонг отгач, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини яширган бўлса-да: "Эй фалончи, бу кеча бундай-бундай ишларни қилдим", дейди. Ҳолбуки, Раббиси уни пардаси билан беркитган эди, у бўлса, тонг отгач, ўзидан Аллоҳнинг пардасини олиб ташлади».»

Meaning translation ·

Explanation

The meaning in a few plain lines

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам гуноҳкор мусулмонни Аллоҳ кечириши умид қилинишини, лекин, гуноҳ қилгач фахрланиб, бошқаларга ошкор қилган киши бундан мустасно эканини баён қилдилар. Чунки у туни бир маъсият ишни бажаради, сўнгра Аллоҳ гуноҳини яширган ҳолда тонг оттиради. Тонгда эса, кеча фалон гуноҳни бажарганини айтиб беради. Аллоҳ гуноҳини яширган ҳолда тунни ўтказган эди, эртаси эса Аллоҳнинг пардасини ертиб ташлади.

Source
Муттафақун алайҳ
Download image

Saved at original quality