Hadith for the World
Латиф сўзлар ва маърузалар

Маъсият оқибати

6 hadiths

6 hadiths

Абу Бакроҳ разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уч марта: «Сизларга гуноҳларнинг энг каттаси ҳақида хабар берайми?» дедилар. «Ҳа, ё Аллоҳнинг Расули!», дейишди. «Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш», дедилар ва ёнбошлаб турган эдилар, тик туриб, ўтириб: «Огоҳ бўлинглар, ёлғон гувоҳлик бериш ва ёлғон гапириш», дедилар. Ана ўша гапни қайта-қайта такрорлайвердилар: «Қанийди, сукут қилсалар » деб қолдик».Муттафақун алайҳ
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анхумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кабоирлар: Аллоҳга ширк қилиш, ота-онага оқ бўлиш, (бегуноҳ) нафсни ўлдириш ва ёлғон қасам»,— дедилар.Имом Бухорий ривояти
Абу Мусо разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Солиҳ улфат ва ёмон улфатнинг мисоли миск сотувчи ва босқончига ўхшайди. Миск сотувчи ё сенга (атиридан) беради, ё сен ундан сотиб оласан, ёхуд ундан хушбўй ҳидни топасан. Босқончи бўлса, ё кийимингни куйдиради, ё сен ундан қўланса ҳидни топасан», дедилар».Муттафақун алайҳ
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳалок қилувчи етти гуноҳдан четланингиз!» дедилар. Шунда саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, улар нима?» деб сўрашди. Расулуллоҳ: «Аллоҳга ширк келтириш; сеҳр; Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдириш; рибо ейиш; етимнинг молини ейиш; жанг куни ортга қочиш; иффатли-покиза, мўмина, ғофила (беҳаёликлардан бехабар) аёлларни зинода айблаш», деб жавоб бердилар».Муттафақун алайҳ
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Умматимнинг гуноҳларини ошкор қилувчиларидан бошқа ҳаммаси авф этилади. Гуноҳни ошкор этишлик шуки, киши кечаси бир амални қилади, тонг отгач, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини яширган бўлса-да: "Эй фалончи, бу кеча бундай-бундай ишларни қилдим", дейди. Ҳолбуки, Раббиси уни пардаси билан беркитган эди, у бўлса, тонг отгач, ўзидан Аллоҳнинг пардасини олиб ташлади».Муттафақун алайҳ
عن أبي هريرة عن النبي صلى الله عليه وسلم قال: «لعن الله السارق، يسرق البَيْضَةَ فَتُقْطَعُ يده، ويسرِقُ الحَبْلَ فَتُقْطَعُ يَدُهُ».متفق عليه