Hadith for the World
Латиф сўзлар ва маърузалар

Нафсни тазкиялаш

9 hadiths

9 hadiths

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَا يَزَالُ البَلاَءُ بِالمُؤْمِنِ وَالمُؤْمِنَةِ فِي نَفْسِهِ وَوَلَدِهِ وَمَالِهِ حَتَّى يَلْقَى اللَّهَ وَمَا عَلَيْهِ خَطِيئَةٌ».رواه الترمذي وأحمد
Суҳайб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мўминнинг иши ажойиб-да! Ҳар бир иш унинг учун яхшиликдир. Бу нарса фақат мўмингагина хосдир. Унга хурсандчилик етса, шукр қилади ва бу унинг учун яхшилик бўлади. Унга танглик етса, сабр қилади ва бу ҳам унинг учун яхшилик бўлади», дедилар».Имом Муслим ривояти
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки елкамдан тутиб дедилар: «Дунёда бир ғариб ёки йўловчидек бўлгин». Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо айтардилар: «Кун ботса, тонгни кутма. Тонг кирса, кеч бўлишини кутма. Касалликдан олдин соғлигингни, ўлимингдан олдин ҳаётингни ғанимат бил».Имом Бухорий ривояти
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бир-бирингизга ҳасад қилманглар, сунъий равишда молнинг нархини оширманглар, ўзаро нафрат - адоватда бўлманлар, бир-бирларингизга тескари ўгирилиб кетманглар. Ҳеч бирингиз бошқа бировнинг савдоси устидан савдо қилмасин. Эй Аллоҳнинг қуллари, ўзаро биродар бўлинглар. Мусулмон-мусулмоннинг биродаридир: У биродарига зулм қилмайди, уни алдамайди ва пастга урмайди. Тақво мана бу ерда! – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деб уч марта кўкракларига ишора қилдилар. - Кишининг ёмонлигига унинг мусулмон биродарини пастга уриши кифоядир. Мусулмоннинг қони, моли ва обрў-номуси бошқа бир мусулмон учун ҳаромдир.Имом Муслим ривояти
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضيَ اللهُ عنهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «انْظُرُوا إِلَى مَنْ أَسْفَلَ مِنْكُمْ، وَلَا تَنْظُرُوا إِلَى مَنْ هُوَ فَوْقَكُمْ، فَهُوَ أَجْدَرُ أَلَّا تَزْدَرُوا نِعْمَةَ اللهِ عَلَيْكُمْ».متفق عليه
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «نِعْمَتَانِ مَغْبُونٌ فِيهِمَا كَثِيرٌ مِنَ النَّاسِ: الصِّحَّةُ وَالفَرَاغُ».رواه البخاري
Абу Молик Ашъарий разияллоҳу анҳудан нақл қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Поклик иймоннинг ярми. «Алҳамдулиллаҳ» амал тарозисини тўлдиради. «Субҳаналлоҳи вал-ҳамдулиллаҳ» осмонлару ер орасини тўлдиради. Намоз (дунё ва охиратда) нур, садақа (кишининг нафси мол-дунёни яхши кўрса-да, иймони ундан устун эканлигига) ҳужжат, сабр зиёдир (унда ёруғлик ҳам, ҳарорат-машаққат ҳам бор; мусибатларга сабр қилиш машаққат, лекин унинг ортидан, албатта ёруғлик келади). Қуръон (агар унга амал қилсанг) сенинг фойдангга, ёки (амал қилмайдиган бўлсанг) зарарингга (ҳужжатдир). Барча инсонлар эрталабдан ҳаракатга тушиб, нафсини (хайрли амаллар қилиб Аллоҳга ёхуд бузуқ ишлар билан шайтонга) сотади, ё уни (дўзахдан) озод қилади, ё (дўзахга ташлаб) ҳалок қилади».Имом Муслим ривояти
Суфён ибн Абдуллоҳ Сақафий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ё Расулуллоҳ, менга ислом (ақидаси ва шариатида) шундай бир сўзни айтинг-ки, бошқа ҳеч кимдан сўрамай», – дедим. «Аллоҳга иймон келтирдим деб айт, сўнгра шунинг устида мустақим бўл!», – дедилар.Муслим ва Аҳмад ривояти
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «سَبْعَةٌ يُظِلُّهُمُ اللَّهُ تَعَالَى فِي ظِلِّهِ يَوْمَ لاَ ظِلَّ إِلَّا ظِلُّهُ: إِمَامٌ عَدْلٌ، وَشَابٌّ نَشَأَ فِي عِبَادَةِ اللَّهِ، وَرَجُلٌ قَلْبُهُ مُعَلَّقٌ فِي المَسَاجِدِ، وَرَجُلاَنِ تَحَابَّا فِي اللَّهِ، اجْتَمَعَا عَلَيْهِ وَتَفَرَّقَا عَلَيْهِ، وَرَجُلٌ دَعَتْهُ امْرَأَةٌ ذَاتُ مَنْصِبٍ وَجَمَالٍ فَقَالَ: إِنِّي أَخَافُ اللَّهَ، وَرَجُلٌ تَصَدَّقَ بِصَدَقَةٍ فَأَخْفَاهَا حَتَّى لاَ تَعْلَمَ شِمَالُهُ مَا تُنْفِقُ يَمِينُهُ، وَرَجُلٌ ذَكَرَ اللَّهَ خَالِيًا، فَفَاضَتْ عَيْنَاهُ».متفق عليه