Hadith for the World
Tap the image to view it full size
Фазилат ва одоблар

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Available in 70 languages
«Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Менга насиҳат қилинг»,— деди. Расулуллоҳ алайҳисалом: «Ғазабланма!» – дедилар. У одам саволини қайта-қайта такрорлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна: «Ғазабланма!» – дедилар».»

Meaning translation ·

Explanation

The meaning in a few plain lines

Саҳобалардан бири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан унга фойдаси тегадиган нарсани ўргатиб қўйишларини сўради. Шунда Пайғамбаримиз ғазаб қилмасликка буюрдилар. Бунинг маъноси: Уни ғазаблантирадиган нарсалардан четланиши, ғазабланса ўзини ушлаши ҳамда ғазаби уни бировни ўлдиришга, уришга, сўкишга ёки шу каби нарсага олиб бормаслигидир. Бояги киши қайта-қайта яна васият қилишларини сўради, лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам «Ғазабланма!» - дейишдан нарига ўтмадилар.

Source
Имом Бухорий ривояти
Download image

Saved at original quality