Фазилат ва одоблар
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
Available in 70 languages
«Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Раббиларидан ҳикоя қилароқ:
«Банда гуноҳ қилди ва:
«Эй, Аллоҳим, гуноҳимни мағфират қилгин», деди.
Шунда У зот таборака ва таоло:
«Бандам гуноҳ қилди. Сўнгра ўзининг гуноҳини мағфират қиладиган ва гуноҳ туфайли муохаза қиладиган Роббиси борлигини билди», дейди.
Сўнгра у яна қайта гуноҳ қилди ва:
«Эй, Роббим, гуноҳимни мағфират қилгин», деди.
Шунда У зот таборака ва таоло:
«Бандам гуноҳ қилди. Сўнгра ўзининг гуноҳни мағфират қиладиган ва гуноҳ туфайли муохаза қиладиган Роббиси борлигини билди», дейди.
Сўнгра у яна қайта гуноҳ қилди ва:
«Эй, Роббим, гуноҳимни мағфират қилгин», деди.
Шунда У зот таборака ва таоло:
«Бандам гуноҳ қилди. Сўнгра ўзининг гуноҳини мағфират қиладиган ва гуноҳ туфайли муохаза қиладиган Роббиси борлигини билди. Хоҳлаганингни қилавер, батаҳқиқ, сени мағфират қилдим», дейди»,- дедилар».»Meaning translation ·
Saved at original quality








