Hadith for the World
Фазоил (фазилатлар)

Зикр фазли

10 hadiths

10 hadiths

Абу Дардо разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизларга амалларингизнинг энг яхшисини, Хожангиз (Аллоҳ) ҳузурида энг покларини, даражаларингизни энг юқори қилувчисини, сизлар учун олтин-кумуш инфоқ қилишдан ҳам яхшироқ бўлган ва душманингизга рўбаро келиб, сизлар уларнинг бўйнига, улар эса сизларнинг бўйнингизга уришидан (яъни жанг қилишдан) ҳам афзалроқ бўлган нарса ҳақида хабар берайми?» дедилар. Саҳобалар: «Албатта, эй Аллоҳнинг Расули», дейишди. У зот: «Аллоҳ таолонинг зикридир», дедилар».Термизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Макка йўлида кетаётган эдилар. Жумдон деган тоғнинг олдидан ўтаётиб: «Юринглар! Бу Жумдон. Муфарридлар ўзиб кетишди», дедилар. «Муфарридлар ким, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди. «Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркак ва аёллар», дедилар».Имом Муслим ривояти
عن الْأَغَرِّ رضي الله عنه، وَكَانَ مِنْ أَصْحَابِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «يَا أَيُّهَا النَّاسُ تُوبُوا إِلَى اللهِ، فَإِنِّي أَتُوبُ فِي الْيَوْمِ إِلَيْهِ مِائَةَ مَرَّةٍ».رواه مسلم
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Раббиларидан ҳикоя қилароқ: «Банда гуноҳ қилди ва: «Эй, Аллоҳим, гуноҳимни мағфират қилгин», деди. Шунда У зот таборака ва таоло: «Бандам гуноҳ қилди. Сўнгра ўзининг гуноҳини мағфират қиладиган ва гуноҳ туфайли муохаза қиладиган Роббиси борлигини билди», дейди. Сўнгра у яна қайта гуноҳ қилди ва: «Эй, Роббим, гуноҳимни мағфират қилгин», деди. Шунда У зот таборака ва таоло: «Бандам гуноҳ қилди. Сўнгра ўзининг гуноҳни мағфират қиладиган ва гуноҳ туфайли муохаза қиладиган Роббиси борлигини билди», дейди. Сўнгра у яна қайта гуноҳ қилди ва: «Эй, Роббим, гуноҳимни мағфират қилгин», деди. Шунда У зот таборака ва таоло: «Бандам гуноҳ қилди. Сўнгра ўзининг гуноҳини мағфират қиладиган ва гуноҳ туфайли муохаза қиладиган Роббиси борлигини билди. Хоҳлаганингни қилавер, батаҳқиқ, сени мағфират қилдим», дейди»,- дедилар».Муттафақун алайҳ
عن أبي ذر الغفاري رضي الله عنه عن النبي صلى الله عليه وسلم قال: «ألاَ أُخْبِرُكَ بِأَحَبِّ الكَلاَمِ إِلَى اللهِ؟ إنَّ أَحَبَّ الكلام إِلى الله: سبحان اللهِ وبحمدِهِ».رواه مسلم
عن أبي هريرة رضي الله عنه مرفوعاً: «والذي نفسي بيده، لو لم تذنبوا، لذهب الله بكم، وجاء بقوم يُذْنِبُونَ، فيستغفرون اللهَ تعالى، فيغفر لهم».رواه مسلم
عن أبي سعيد الخدري رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : "الْبَاقِيَاتُ الصَّالِحَاتُ، لَا إلَهَ إلَّا اللَّهُ، وَسُبْحَانَ اللَّهِ، وَاَللَّهُ أَكْبَرُ، وَالْحَمْدُ لِلَّهِ، وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إلَّا بِاَللَّهِ".رواه ابن حبان والحاكم، أما النسائي فرواه في الكبرى لكن من حديث أبي هريرة
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким бир кунда юз маротаба «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳ», деб айтса, гуноҳлари денгиз кўпигичалик бўлса ҳам, кечиб юборилади», дедилар.Муттафақун алайҳ
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: « Агар муаззиннинг азонини эшитсангиз, худди у айтган сўзларни қайтаринглар ва менга саловат айтинглар. Чунки ким менга бир дона саловат айтса, Аллоҳ унга ўнта саловат айтади. Сўнгра Аллоҳдан мен учун “васила”ни сўранглар. Албатта у жаннатдаги бир манзил бўлиб, Аллоҳ таолонинг бандаларидан фақат биттасигагина берилади. Ўша киши мен бўлсам керак деб умид қиламан. Ким мен учун “васила”ни сўраса унга шафоатим вожиб бўлади», – дедилар».Имом Муслим ривояти
Усмон ибн Абул Ос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ё Расулуллоҳ, шайтон мен билан намозим ва қироатим орасида ҳалақит қилиб, чалкаштириб юбораябти», дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «У «Хинзаб», деб номланадиган шайтон. Агар сен уни ҳис қилсанг, Аллоҳ номи ила ундан паноҳ тила ва чап томонингга уч марта туфлаб қўй», дедилар. Мен У зотнинг айтганларини қилган эдим, Аллоҳ таоло мендан уни кетказди».Имом Муслим ривояти