Hadith for the World
Tap the image to view it full size
Ақида

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

Available in 62 languages
«Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: « Агар муаззиннинг азонини эшитсангиз, худди у айтган сўзларни қайтаринглар ва менга саловат айтинглар. Чунки ким менга бир дона саловат айтса, Аллоҳ унга ўнта саловат айтади. Сўнгра Аллоҳдан мен учун “васила”ни сўранглар. Албатта у жаннатдаги бир манзил бўлиб, Аллоҳ таолонинг бандаларидан фақат биттасигагина берилади. Ўша киши мен бўлсам керак деб умид қиламан. Ким мен учун “васила”ни сўраса унга шафоатим вожиб бўлади», – дедилар».»

Meaning translation ·

Explanation

The meaning in a few plain lines

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда ким муаззинни эшитса ва икки ҳайъаладан ташқари ибораларнинг ортидан муаззин каби қайталлашликка йўлламоқдалар. Икки ҳайъаладан сўнг эса :«Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллааҳ» дейди. Азон ниҳоясига етгач Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловат айтади. Ким У зотга бир марта саловат айтса, Аллоҳ таоло унга ўн марта саловат айтади. Аллоҳ таолонинг бандасига бўлган саловати, уни фаришталар ҳузурида мақташидир. Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолодан У кишига васила сўрашга буюрдилар. Васила - жаннатдаги энг олий мақомдир. Аллоҳ таолонинг бандаларидан фақат биттасига берилажак мақом. «Ўша мақом эгаси мен бўлишимни умид қиламан», – дедилар. Бу гапни Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавозеълик бобидан айтдилар. Чунки у улуғ мақом фақат бир кишига берилса, У зотдан бошқа ҳеч кимга бўлмайди. Чунки У зот махлуқотларнинг энг афзалидирлар. Сўнгра ким ўша мақомни Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлишини тилаб дуо қилган бўлса, қиёмат куни У зотнинг шафоатларига эришишини баёнладилар.

Source
Имом Муслим ривояти
Download image

Saved at original quality