Hadith for the World
Tap the image to view it full size
Ақида

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳумодан нақл қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим:

Available in 71 languages
«Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳумодан нақл қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: "Аллоҳ, махлуқотларнинг тақдирларини еру осмонни яратишдан эллик минг йил илгари ёзиб қўйгандир. Арши (ўша пайтда) сувнинг устида эди".»

Meaning translation ·

Explanation

The meaning in a few plain lines

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таоло еру осмонларни яратишидан эллик минг йил аввал лавҳул-Маҳфузга халойиқларнинг ҳаётию ўлими ва ризқи ҳақида батафсил ёзиб қўйгани ва бу тақдирлар Аллоҳ ҳукм қилгандай жорий бўлиши ҳақида хабар бермоқдалар. Ҳар бир нарса Аллоҳнинг қазоси (ҳукми) ва тақдири билан амалга ошади. Банданинг ёнидан хато қилиб ўтиб кетган нарса (аслида) тегиши керак эмас эди! Қандай мусибатга учраган бўлса, у ундан адашиши (тегмасдан ўтиб кетиши) мумкин эмас эди!

Source
Имом Муслим ривояти
Download image

Saved at original quality