Hadith for the World
Tap the image to view it full size
Ақида

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:

Available in 70 languages
«Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Сизларнинг оловингиз, жаҳаннам оловининг етмишдан бир бўлагидир", - дедилар. "Ё Расулуллоҳ, шунча (бизнинг оловимизчалик иссиқ бўлса ҳам) етарли бўлар эди", -дейилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "(Жаҳаннам олови дунё оловидан) олтмиш тўққиз баравар кучли қилинди. У оловларнинг ҳар бири шу дунёнинг оловича куйдирувчидир", - дедилар.»

Meaning translation ·

Explanation

The meaning in a few plain lines

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу дунёнинг олови жаҳаннам оловининг етмишдан бир парчаси эканини хабар бердилар. Охират оловининг ҳарорати бу дунё оловининг ҳароратидан олтмиш тўққиз баравар кучлидир. Уларнинг ҳар бири шу дунё оловининг ҳарорати каби кучлидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: "Дунё олови бўлса ҳам жаҳаннамдаги одамларни куйдиришга етарли эди", - дейилди. Бунга жавобан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Жаҳаннам олови дунё оловидан олтмиш тўққиз баравар иссиқроқдир. Уларнинг ҳар бирининг ҳарорати дунё олови каби иссиқдир", - дедилар.

Source
Муттафақун алайҳ
Download image

Saved at original quality