UZ
Қазо ва қадарга иймон келтириш
Қазо ва қадарнинг мартабалари
2 hadiths
Қазо ва қадарнинг мартабалари
2
Қазо ва қадарша оид масалалар
2
2 hadiths
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларида эдим. У зот дедилар: “Эй бола, албатта мен сенга бир нечта сўзларни ўргатаман: Аллоҳни сақлагин, сени ҳам сақлайди. Аллоҳ таолони сақласанг, Уни ўзинг билан бирга топасан. Агар сўрасанг Аллоҳдан сўра. Агар ёрдам сўрасанг Аллоҳдан ёрдам сўра. Билгинки, уммат сенга бирор нарса билан наф беришга тўпланса, Аллоҳ таоло сен учун ёзиб қўйган нарса билангина наф етказишади. Агар сенга бирор нарса билан зарар етказишга тўпланишса, Аллоҳ таоло сен учун ёзиб қўйган нарса билангина зарар етказишади. Қаламлар кўтарилди. Саҳифалар қуриди».
Тирмизий ривояти
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳумодан нақл қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: "Аллоҳ, махлуқотларнинг тақдирларини еру осмонни яратишдан эллик минг йил илгари ёзиб қўйгандир. Арши (ўша пайтда) сувнинг устида эди".
Имом Муслим ривояти