Hadith for the World
Tap the image to view it full size
Фазилат ва одоблар

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

Available in 62 languages
«Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Гумондан ҳазар қилинг! Гумон энг ёлғон сўздир. Гап пойламанглар, гап ташиманглар ва бир-бирингизга ҳасад қилманглар, юз ўгирманглар ва нафратланманглар, Аллоҳ таолонинг ўзаро ака-ука бандалари бўлинглар!», дедилар.»

Meaning translation ·

Explanation

The meaning in a few plain lines

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонлар ўртасини бўлишга ва душман қилишга олиб борадиган баъзи амаллардан қайтариб, огоҳлантирмоқдалар. Улардан: 1. Гумон - ҳаёлга келган далилга асосланмаган туҳмат. Унинг энг ёлғон сўз эканини баёнладилар. 2. Гап пойлаш - инсонларнинг авратини кўз ёки қулоқ билан излаш. 3. Жосуслик - яширин ишларни излаш. Кўпинча ёмонликни излашга ишлатилади. 4. Ҳасад - бошқаларнинг бир неъматга эришишларини ёмон кўриш. 5. Юз ўгириш - бир-биридан юз ўгириш, салом ҳам бермаслик ва зиёрат ҳам қилмаслик. 6. Нафратланиш - бошқаларга азият бериш билан бирга уларни ёмон кўриш, ўзидан қочириш, қовоғини солиш ва хуник тарзда учрашиш. Сўнгра мусулмонларни бир-бирлари билан аҳволларини ўнглайдиган буюк бир сўзни айтдилар: «Аллоҳ таолонинг ўзаро ака-ука бандалари бўлинглар!» Биродарчилик одамларни бир-бирига боғлайдиган алоқа бўлиб, бир-бирига муҳаббат ва улфатликни зиёда қилади.

Source
Муттафақун алайҳ
Download image

Saved at original quality