Hadith for the World
Tap the image to view it full size
Фазилат ва одоблар

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

Available in 70 languages
«Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Банда Раббисига энг яқин бўладиган вақти бу сажда қилган холатидир. Бас (саждада) дуони кўпайтиринглар» – дедилар.»

Meaning translation ·

Explanation

The meaning in a few plain lines

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда банда Раббисига саждада энг яқин бўлишини хабар бердилар. Чунки намоз ўқувчи танасининг энг афзал аъзосини Аллоҳ азза ва жаллага тавозеълик қилиб, бўйсуниб ва ўзини хўр тутиб пешонасини саждагоҳга қўяди. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саждада дуони кўпайтиришга буюрдилар. Шундай қилиб бандада сўз ва феъл билан Аллоҳга ўзини хўр тутиш жамланади.

Source
Имом Муслим ривояти
Download image

Saved at original quality