Hadith for the World
Tap the image to view it full size
Ақида

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

Available in 60 languages
«Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кучли мўмин заиф – кучсиз мўминдан афзал ва Аллоҳга суюклироқдир. Ҳар иккисида ҳам яхшилик бор. Сен (эй мўмин) ўзингга манфаат келтирадиган нарсаларга ҳарис бўл! Аллоҳдан мадад тилаган ҳолингда (доимо ҳаракатда бўлгин), ожизлик (дангасалик ва сусткашлик) қилмагин! Бошингга бирор мусибат тушса «агар мен фалон чорани кўрганимда бундай мусибат тушмас эди», – демагин, балки, «Аллоҳнинг тақдирида битиб қўйилган иш содир бўлди, У Зот Ўзи хоҳлаган нарсани амалга оширди», – дегин! (Аллоҳга таслим бўлиб, тақдирига рози бўлиб, яна илм билан амал қилишда, сабабларни бажариш билан ҳаракатда давом этавергин). Зеро «Агар, агар …» дейиш (ўтиб кетган ишларга афсус-надомат чекиб, сабабчиларни маломат қилиб ўтиравериш) шайтоннинг ишларига йўл очади».»

Meaning translation ·

Explanation

The meaning in a few plain lines

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам барча мўмин яхши экани, аммо, иймони, жасорати, моли ва бошқа нарсаларда қувватлироқ мўмин заиф мўминдан яхшироқ ва Аллоҳга маҳбуброқ эканини баёнлаб бердилар. Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳга суянган ва У Зотдан ёрдам сўраган ҳолда дунё ва охиратига фойда олиб келадиган ишларнинг учидан тутишга буюрдилар. Сўнгра икки дунёга фойда олиб келадиган нарсалардан ожизлик, дангасалик ва сусткашлик қилишдан қайтардилар. Мўмин Аллоҳдан ёрдам сўраб яхшиликни талаб қилиб, сабабларни бажариб тиришгач, барча ишини Аллоҳ таолога топширсин ва билсин-ки, у учун Аллоҳнинг танлови яхшироқдир. Шундан кейин унга мусибат етса: «Агар мен фалон чорани кўрганимда бундай мусибат тушмас эди», демасин! Зеро «Агар, агар …» дейиш тақдирга норози бўлиш, ўтиб кетган нарсага афсус чекиш каби шайтоннинг ишларига йўл очади. Аксинча, таслим ва рози бўлган ҳолида «Аллоҳнинг тақдирида битиб қўйилган иш содир бўлди, У Зот Ўзи хоҳлаган нарсани амалга оширди», десин! Нима рўй берган бўлса, Аллоҳ хоҳлагандай бўлибди. Албатта, У Зот хоҳлаганини қилади. Унинг тақдирини рад этувчи ва ҳукмини кечиктирувчи йўқдир.

Source
Имом Муслим ривояти
Download image

Saved at original quality