Hadith for the World
Tap the image to view it full size
Фиқҳ ва унинг усуллари

Ибн Умар разияллоҳу анҳумо ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

Available in 64 languages
«Ибн Умар разияллоҳу анҳумо ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳар бир маст қилувчи нарса — хамрдир. Ҳар бир маст қилувчи нарса — ҳаромдир. Ким бу дунёда хамр ичиб, унга ружу қўйган ҳолида вафот этса ва тавба қилмаган бўлса, охиратда уни ичмайди»,— дедилар.»

Meaning translation ·

Explanation

The meaning in a few plain lines

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар қандай ақлни йўқотадиган ва маст қиладиган нарса — у ичимлик бўладими, овқат бўладими, ёки ҳидлаб истеъмол қилиниши мумкин бўлган нарсалар бўладими — барчаси хамр (маст қилувчи) эканини баён қилдилар. Ҳар қандай маст қиладиган, ақлни йўқотадиган нарсани Аллоҳ таоло ҳаром қилган ва ундан қайтарган. Унинг оз ёки кўплигининг фарқи йўқлиги таъкидланган. Кимки ушбу маст қилувчи нарсаларнинг бирортасини ичса, уларни ичишни одат қилиб, тавба қилмай ўша ҳолатда вафот этса, Аллоҳнинг жазосига лойиқ бўлган ҳолатда жаннатда уни ичишдан маҳрум бўлади.

Source
Муслим ривоят қилган, Бухорий эса унинг охирги жумласини келтирган
Download image

Saved at original quality