Hadith for the World
Tap the image to view it full size
Фазилат ва одоблар

Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

Available in 60 languages
«Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эркак эркакнинг, аёл аёлнинг авратига қарамасин. Эркак эркак билан бир матога ўраниб олмасин, аёл аёл билан бир матога ўраниб олмасин», дедилар.»

Meaning translation ·

Explanation

The meaning in a few plain lines

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам эркак эркакнинг, аёл аёлнинг авратига қарашдан қайтардилар. Аврат- барча кўриниб қолишидан уялинадиган жой. Эркакнинг аврати киндигидан тиззасигача. Аёлнинг бегона эркакларга нисбатан ҳамма жойи аврат. Бошқа аёллар ва маҳрамларига нисбатан эса, одатда уйда ишлаётганда зоҳир бўладиган аъзоралини кўрсатиши жоиз. Яна Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам эркак билан эркак ёки аёл билан аёл битта кийимни ёки битта ёпинчиқни ялонғоч бўлиб ичига кириб олишдан қайтардилар. Чунки бир-бирининг авратига қўллари тегиб кетиши мумкин. Тегишлик эса, қараш каби ҳаром, балки унданда ёмонроқ, унданда каттароқ фасодга олиб боради.

Source
Имом Муслим ривояти
Download image

Saved at original quality