67 hadiths
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб:
«Мени бир амалга далолат қилинг-ки, уни қилсам жаннатга кирай», деди. У зот
«Аллоҳга ибодат қил ва Унга ҳеч нарсани ширк келтирма, фарз намозни қоим қил, Фарз қилинган закотни адо эт, Рамазон (рўзаси)ни тут!», дедилар. Шунда у
«Жоним унинг қўлида бўлган Зот билан қасамки, бунга бирор нарсани зиёда қилмайман», деди.
У қайтгач Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Кимни аҳли жаннатдан бир одамга назар солиш хурсанд қилса, бунга назар солсин», дедилар.Муттафақун алайҳ