Hadith for the World
Ахлоқлар фиқҳи

Мақталаган ахлоқлар

35 hadiths

35 hadiths

Саъд Ибн Абу Ваққос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Албатта, Аллоҳ Таоло тақводор, (қалби) бой ва панада юрувчи бандасини яхши кўради», деганларини эшитдим.Имом Муслим ривояти
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мўминларнинг иймони комилроғи хулқи яхшироғидир. Сизларнинг яхшиларингиз аёлларига яхшилик қиладиганингиздир», дедилар».Абу Довуд, Термизий ва Аҳмад ривояти
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёллари Оиша разияллоҳу анҳо Пайғамбаримиздан ривоят қиладилар: «У зот: «Шубҳасиз, мулойимлик не нарсада бўлса, албатта, уни зийнатлаган ва уни не нарсадан суғириб олинган бўлса, албатта, уни айблаган», дедилар.Имом Муслим ривояти
Оиша разияллоҳу анҳо: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Албатта, мўмин ўзининг чиройли хулқи билан, рўза тутувчи ва тунлари қоим инсоннинг даражасини топади», деганларини эшитдим», дедилар.Абу Довуд ва Аҳмад ривояти
Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам фаҳш ишларни қилмас ва ҳеч қачон сўкинмас эдилар. Ул зот: «Сизларнинг яхшиларингиз, ахлоқи яхшиларингиздир», дер эдилар».Муттафақун алайҳ
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Енгиллаштиринглар, қийинлаштирманглар, суюнтиринглар, нафратлантирманглар», дедилар».Муттафақун алайҳ
عَنْ أَبِي مُوسَى الأَشْعَرِيِّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «أَطْعِمُوا الجَائِعَ، وَعُودُوا المَرِيضَ، وَفُكُّوا العَانِيَ».رواه البخاري
Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Раҳмлиларга Раҳмон бўлган Зот раҳм қилади. Ердагиларга раҳм қилинг. Сизга осмондаги Зот раҳм қилади»,- деганлар».Абу Довуд, Термизий ва Аҳмад ривояти
Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мусулмон - бошқа мусулмонлар унинг тили ва қўлидан омон бўлганларидир. Муҳожир - Аллоҳ қайтарган нарсалардан қайтган инсондир», – дедилар.Муттафақун алайҳ
عَن أَبي هُرَيْرَةَ، قَالَ: قَامَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي صَلاَةٍ وَقُمْنَا مَعَهُ، فَقَالَ أَعْرَابِيٌّ وَهُوَ فِي الصَّلاَةِ: اللَّهُمَّ ارْحَمْنِي وَمُحَمَّدًا، وَلاَ تَرْحَمْ مَعَنَا أَحَدًا. فَلَمَّا سَلَّمَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ لِلْأَعْرَابِيِّ: «لَقَدْ حَجَّرْتَ وَاسِعًا» يُرِيدُ رَحْمَةَ اللهِ.رواه البخاري
عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «إِنَّ اللَّهَ قَالَ: إِذَا ابْتَلَيْتُ عَبْدِي بِحَبِيبَتَيْهِ فَصَبَرَ، عَوَّضْتُهُ مِنْهُمَا الجَنَّةَ» يُرِيدُ: عَيْنَيْهِ.رواه البخاري