Hadith for the World
Tap the image to view it full size
Фиқҳ ва унинг усуллари

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

Available in 59 languages
«Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мўмин эркак мўмина аёлни ёмон кўрмасин. Ундаги бир хулқни ёқтирмаса, биридан [ёки бошқасидан] рози бўлади», дедилар».»

Meaning translation ·

Explanation

The meaning in a few plain lines

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам эрни ўз аёлига нисбатан адоват сақлашдан қайтардилар. Бундай нафрат аёлга нисбатан зулм қилишга, уни қаровсиз ташлаб қўйишга ёки ундан бутунлай юз ўгиришга сабаб бўлмаслиги лозим. Зеро, инсон зоти нуқсон ва камчиликлар билан яратилгандир. Гарчи эр аёлининг бирор ёмон хулқини ёқтирмаса ҳам, албатта, унда бошқа бир гўзал фазилатни топади. Шундай экан, ўзига маъқул келган яхши хислатлардан мамнун бўлиши, кўнглига ёқмаган камчиликларга эса сабр қилиши лозим. Мана шундай муносабат уни сабрли бўлишга ундайди ва ажралиб кетишга мажбур қиладиган даражада нафратланишдан асрайди.

Source
Имом Муслим ривояти
Download image

Saved at original quality