Hadith for the World
Tap the image to view it full size
Фазилат ва одоблар

Суҳайб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

Available in 60 languages
«Суҳайб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мўминнинг иши ажойиб-да! Ҳар бир иш унинг учун яхшиликдир. Бу нарса фақат мўмингагина хосдир. Унга хурсандчилик етса, шукр қилади ва бу унинг учун яхшилик бўлади. Унга танглик етса, сабр қилади ва бу ҳам унинг учун яхшилик бўлади», дедилар».»

Meaning translation ·

Explanation

The meaning in a few plain lines

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўмин кишининг ишларига қойил қолиб, ундан ажабланмоқдалар. Зеро, мўминнинг ҳар бир ҳолати у учун хайрлидир ва бу фазилат мўминдан ўзга ҳеч кимга берилмаган. Агар унга бирор хурсандчилик етса, Аллоҳга шукр қилади ва шукри сабабли унга ажр-савоб ёзилади. Агар унга бирор қийинчилик ва мусибат етса, сабр қилади ва ажрини Аллоҳдан умид қилади. Натижада сабри сабабли ҳам ажрга эга бўлади. Демак, мўмин ҳар қандай ҳолатда ҳам доимий ажр-мукофот устидадир.

Source
Имом Муслим ривояти
Download image

Saved at original quality