Hadith for the World
Tap the image to view it full size
Фазилат ва одоблар

Абу Зарр Жундуб ибн Жунода ва Абу Абдураҳмон Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳумо ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

Available in 51 languages
«Абу Зарр Жундуб ибн Жунода ва Абу Абдураҳмон Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳумо ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қаерда бўлсанг ҳам Аллоҳга тақво қил. Ёмонликка уни ўчирувчи яхшиликни эргаштир ва инсонларга яхши хулқ билан муомала қил!», – дедилар.»

Meaning translation ·

Explanation

The meaning in a few plain lines

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда учта нарсага буюрмоқдалар. Биринчи: Аллоҳдан тақво қилиш — яъни ҳар бир вақтда, ҳар бир ҳолатда, яширин ва ошкора ҳолда, фаровонликда ҳам, қийинчиликда ҳам ва бошқа барча ҳолатларда вожиб амалларни бажариш ва ҳаром ишлардан тийилишдир. Иккинчи: агар бир ёмон иш қилиб қўйсанг, ундан кейин намоз, садақа, ота-онага яхшилик, силаи раҳм, тавба ва шу каби солиҳ амалларни қил. Чунки солиҳ амаллар ёмонликни ўчиради. Учинчи: Инсонларга табассум, мулойимлик, раҳмдиллик, яхшилик қилиш ва озор етказишдан тийилиш билан гўзал муомалада бўл.

Source
Тирмизий ривояти
Download image

Saved at original quality