Hadith for the World
Tap the image to view it full size
Фазилат ва одоблар

Абу Мусо разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

Available in 59 languages
«Абу Мусо разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ азза ва жалла кундузи ёмонлик қилган одам тавба қилиши учун кечаси қўлини очади. У Зот кечаси ёмонлик қилган одам тавба қилиши учун кундузи қўлини очади, токи қуёш ботадиган жойидан чиққунига қадар шундай бўлади», дедилар».»

Meaning translation ·

Explanation

The meaning in a few plain lines

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таоло Ўз бандаларидан тавбани қабул қилишини хабар бермоқдалар. Агар банда кундузи гуноҳ қилиб, кечаси тавба қилса, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади. Агар кечаси гуноҳ қилиб, кундузи тавба қилса, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади. Аллоҳ таоло тавбадан шодланиб ва уни қабул қилиш учун қўлини ёяди. Дунё тугашидан дарак берувчи қуёш мағрибдан чиққунга қадар тавба эшиги очиқ бўлаверади. Қуёш ботишдан чиққанда эса тавба эшиги ёпилади.

Source
Имом Муслим ривояти
Download image

Saved at original quality