Hadith for the World
Аллоҳ таолога иймон

Улуҳият тавҳиди

14 hadiths

14 hadiths

Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта, Аллоҳ азза ва жалла сизларни ўз оталарингиз билан қасам ичишингиздан қайтармоқда», -дедилар. Умар разияллоҳу анҳу: «Аллоҳга қасамки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қайтарганларини эшитганимдан бери атайин ёки бошқа одамдан нақл қилиб бирор марта (оталар билан) қасам ичмадим», – дедилар.Муттафақун алайҳ
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Аллоҳ таоло: «Мен шерикка энг беҳожат Зотман. Кимки бир амал қилса-ю, унда Мен билан бирга Мендан бошқани шерик қилса, ўзини ҳам, ширкини ҳам тарк этаман», деди».Имом Муслим ривояти
Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деётганларини эшитдим: «Мени насронийлар Ибн Марямни кўкларга кўтариб мактагани каби мақтаманглар. Чунки мен У Зотнинг бандасиман, холос. Шу боис «Аллоҳнинг бандаси ва Расули», денглар».Имом Бухорий ривояти
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Эй Аллоҳнинг Расули, одамлар ичида Қиёмат кунида шафоатингиз билан энг саодатманд бўладиган киши ким бўлади?» дейилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй Абу Ҳурайра, аниқки, шу гапни сендан олдин ҳеч ким сўрамаслигини билар эдим, чунки ҳадисга ўта ҳарислигингни кўрганман. Одамлар ичида Қиёмат куни шафоатим билан энг саодатманд бўладиган киши «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни қалбидан ихлос билан айтган кишидир», дедилар».Имом Бухорий ривояти
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир сўз айтдилар. Мен ҳам бошқачароқ сўз айтаман. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Аллоҳга бирон нарсани шерик қилиб (ширк келтириб) ўлса, жаҳаннамга киради», дедилар. Мен (Абдуллоҳ ибн Масъуд) айтаман-ки: «Ким Аллоҳга бирон нарсани шерик қилмай (ширк келтирмай) ўлса, жаннатга киради».Муттафақун алайҳ
عن ابن مسعود رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : «من أصابته فَاقَة فأنْزَلها بالناس لم تُسَدَّ فَاقَتُهُ، ومن أنْزَلها بالله، فَيُوشِكُ الله له بِرزق عاجل أو آجل».رواه أبو داود والترمذي وأحمد
عن عبد الله بن مسعود رضي الله عنه عن النبي صلى الله عليه وسلم أنه قال: "أكبر الكبائر: الإشراك بالله، والأمن من مَكْرِ الله، والقُنُوطُ من رحمة الله، واليَأْسُ من رَوْحِ الله".رواه عبد الرزاق
عن عبد الله بن عكيم رضي الله عنه مرفوعاً: «مَنْ تَعَلَّقَ شيئا وُكِلَ إليه».رواه أحمد والترمذي
Ториқ ибн Ашям Ашжаъий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни: «Ким "Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқ" деб, Аллоҳдан бошқа маъбудларга кофир бўлса, у одамнинг қонини тўкиш, молини талаш ҳаромдир ва ҳисоби Аллоҳгадир», – деганларини эшитдим.Имом Муслим ривояти
Абу Марсад Ғанавий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қабрлар устига ўтирманглар ва уларга қараб намоз ўқиманглар», дедилар».Имом Муслим ривояти
Мўминларнинг онаси Оиша розияллоҳу анҳодан: «Умму Салама Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Ҳабашистондаги Мария деб номланувчи черков ва ундаги суратлар ҳақида кўрган нарсасини гапириб берганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Улар шундай қавмдирларки, агар ораларидаги бир солиҳ банда ўлса, унинг қабрига масжид бино қилиб, унга суратларни чизиб ташлайдилар. Улар Аллоҳнинг наздида махлуқотларнинг энг ёмонидирлар!», дедилар».Муттафақун алайҳ
Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен Уфайр номли эшак устида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга мингашиб олган эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ҳой Муоз, Аллоҳнинг бандалари устидаги, бандаларнинг эса Аллоҳ устидаги ҳаққи нима эканини биласанми?», – деб сўраб қолдилар. Мен: «Аллоҳ ва Расули билгувчироқдир», – деб жавоб бердим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таолонинг бандалари устидаги ҳаққи Унгагина ибодат қилиб, Унга бирон нарсани шерик қилмасликлари, бандаларининг Аллоҳ устидаги ҳақлари эса, Аллоҳга бирон нарсани шерик қилмаган кимсани азобламаслигидир», – дедилар. Мен: «Ё Расулуллоҳ, одамларга бу башоратнинг хабарини берайми?» –деб сўрасам: «Бу хабарни айтма! Агар айтсанг, улар шунгагина суяниб қоладилар!» – деб жавоб бердилар.Муттафақун алайҳ
Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларига бир одам келиб: «Ё, Расулуллоҳ, икки хислат нима?» – деб савол берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳга шерик қилмай оламдан ўтган киши жаннатга, Аллоҳга бирон нарсани шерик қилиб ўлган киши эса, жаҳаннамга киради», – деб жавоб бердилар.Имом Муслим ривояти
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ اللهَ يَرْضَى لَكُمْ ثَلَاثًا، وَيَكْرَهُ لَكُمْ ثَلَاثًا، فَيَرْضَى لَكُمْ: أَنْ تَعْبُدُوهُ، وَلَا تُشْرِكُوا بِهِ شَيْئًا، وَأَنْ تَعْتَصِمُوا بِحَبْلِ اللهِ جَمِيعًا وَلَا تَفَرَّقُوا، وَيَكْرَهُ لَكُمْ: قِيلَ وَقَالَ، وَكَثْرَةَ السُّؤَالِ، وَإِضَاعَةِ الْمَالِ».رواه مسلم