UZ
Тсмлар ва ҳукмлар
Ислом
3 hadiths
Ислом
3
Исломни бузувчи амаллар
1
مسائل الجاهلية
1
Иймоннинг зиёда ва нуқсони
5
Иймон шуъбалари
3
Куфр
2
Ширк
4
Нифоқ
1
الفسق
1
البدعة
2
3 hadiths
Нўъмон ибн Башийрдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мўминлар ўзаро муҳаббатлашишда, ўзаро раҳмдилликда, ўзаро ҳамдардликда бутун бир танага ўхшайдилар. Жасаддан бирор аъзо оғриса, бутун жасад бунга уйқусизлик ва иситма билан жавоб қайтаради», –дедилар.
Муттафақун алайҳ
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ислом беш устунга бино қилингандир: «Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ», деб шаҳодат айтишга, намозни тўкис адо этишга, закот беришга, ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутишга», – дедилар».
Муттафақун алайҳ
Оиша разияллоҳу анҳонинг шундай деганлари нақл қилинган: "Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: "Ё, Расулуллоҳ! Ибн Жудъон жоҳилият пайтида қариндошлари билан борди-келди қилар, мискинларнинг қорнини тўйдирар эди. Ўша ишлари унга фойда берадими?",- деб савол бердим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:"Унга фойда бермайди. Чунки у ҳеч қачон: Раббим! Менинг хатоларимни Қиёмат кунида мағфират қил!- демаган"- деб жавоб бердилар".
Имом Муслим ривояти