Hadith for the World
Ақида

Тсмлар ва ҳукмлар

22 hadiths

22 hadiths

Абу Мусо Ашъарий разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким бизга қарши қурол кўтарса, у биздан эмас», дедилар.Муттафақун алайҳ
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Зулматли кечанинг бўлаги каби фитна келишидан олдин амалларга шошилинглар. (Ўшанда) киши тонгда мўмин бўлиб, тунда кофир бўлиб қолади ва тунда мўмин бўлиб, тонгда кофир бўлиб қолади ҳамда дунёнинг арзимаган матосига динини сотади», дедилар».Имом Муслим ривояти
عن أبي هريرة رضي الله عنه مرفوعاً: «الإيمانُ بِضْعٌ وَسَبْعُونَ أو بِضْعٌ وسِتُّونَ شُعْبَةً: فَأَفْضَلُهَا قَوْلُ: لا إله إلا الله، وَأَدْنَاهَا إِمَاطَةُ الأَذَى عَنِ الطَّرِيقِ، وَالحَيَاءُ شُعْبَةٌ مِنَ الإِيمَانِ».متفق عليه
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳим, қабримни (ибодат қилинадиган) бир бут ҳолига келтирма! Аллоҳ пайғамбарларининг қабрларини масжид қилиб олган қавмни лаънатлади», дедилар».Аҳмад ривояти
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мунофиқларга энг оғир намоз Хуфтон ва Бомдод намозларидир. Агар у иккисидаги нарсани билганларида, эмаклаб бўлса ҳам келар эдилар. Батаҳқиқ, намозга амр қилиб, у қоим қилинганда бир кишини одамларга намоз ўқиб беришини буюриб, сўнгра ўзим ўтин боғламларини кўтарган одамлар билан намозга ҳозир бўлмаган одамларнинг олдига бориб, уйларига ўт қўйиб юбормоқчи бўлдим», дедилар».Муттафақун алайҳ
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким бир ҳидоятга чақирса, унга ўзига эргашганларнинг ажрича ажр бўлади. Бу эса уларнинг ажрларидан ҳеч нарсани ноқис қилмайди. Ким бир залолатга чақирса, унга ўзига эргашганларнинг гуноҳича гуноҳ бўлади. Бу эса уларнинг гуноҳларидан ҳеч нарсани ноқис қилмайди», –дедилар».Имом Муслим ривояти
Маҳмуд ибн Лабид разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мен сизлар учун энг қўрқадиган нарса бу кичик ширкдир», дедилар. Шунда саҳобалар «Ё Расулуллоҳ, кичик ширк нима?» деб сўрашди. «У риёдир. Аллоҳ таоло қиёмат куни бандаларни қилган амалларига яраша ҳисоб-китоб қилганда: «Улар учун риё қилган кимсаларингиз олдига боринглар, қаранглар-чи, уларнинг ҳузурида бирор мукофот топармикансизлар» деб айтади», – деб жавоб бердилар»Аҳмад ривояти
عن عبد الله بن عمرو بن العاص - رضي الله عنه- مرفوعاً: "مَن ردته الطِّيَرَة عن حاجته فقد أشرك، قالوا: فما كفارة ذلك؟ قال: أن تقول: اللهم لا خير إلا خيرك، ولا طَيْرَ إِلَّا طَيْرُكَ ولا إله غيرك".رواه أحمد
Нўъмон ибн Башийрдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мўминлар ўзаро муҳаббатлашишда, ўзаро раҳмдилликда, ўзаро ҳамдардликда бутун бир танага ўхшайдилар. Жасаддан бирор аъзо оғриса, бутун жасад бунга уйқусизлик ва иситма билан жавоб қайтаради», –дедилар.Муттафақун алайҳ
عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لَيْسَ مِنَّا مَنْ لَطَمَ الخُدُودَ، وَشَقَّ الجُيُوبَ، وَدَعَا بِدَعْوَى الجَاهِلِيَّةِ».متفق عليه
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг баъзи аёлларидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким аррофга бориб, ундан бирор нарса ҳақида сўраса, унинг намози қирқ кеча қабул бўлмайди», дедилар».Имом Муслим ривояти
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Иймон етмиш нечта ёки олтмиш нечта шуъбадан иборатдир. Унинг энг афзали «Лаа илааҳа иллаллоҳ» демоқ ва энг пасти эса йўлдаги озор берадиган нарсани олиб ташлаш. Ҳаё иймоннинг шуъбасидир», дедилар».Муттафақун алайҳ
عَنْ بُرَيْدَةَ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ حَلَفَ بِالْأَمَانَةِ فَلَيْسَ مِنَّا».رواه أبو داود وأحمد
Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мусулмон - бошқа мусулмонлар унинг тили ва қўлидан омон бўлганларидир. Муҳожир - Аллоҳ қайтарган нарсалардан қайтган инсондир», – дедилар.Муттафақун алайҳ
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ислом беш устунга бино қилингандир: «Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ», деб шаҳодат айтишга, намозни тўкис адо этишга, закот беришга, ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутишга», – дедилар».Муттафақун алайҳ
Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Қай бирингиз гуноҳ ишни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин. Қўли билан кучи етмаса, тили билан қайтарсин! Тили билан ҳам қайтара олмаса, қалби билан нафратлансин! Қалб билан нафратланиш эса, иймоннинг энг заиф ҳолидир».Имом Муслим ривояти
Абу Молик Ашъарий разияллоҳу анҳудан нақл қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Поклик иймоннинг ярми. «Алҳамдулиллаҳ» амал тарозисини тўлдиради. «Субҳаналлоҳи вал-ҳамдулиллаҳ» осмонлару ер орасини тўлдиради. Намоз (дунё ва охиратда) нур, садақа (кишининг нафси мол-дунёни яхши кўрса-да, иймони ундан устун эканлигига) ҳужжат, сабр зиёдир (унда ёруғлик ҳам, ҳарорат-машаққат ҳам бор; мусибатларга сабр қилиш машаққат, лекин унинг ортидан, албатта ёруғлик келади). Қуръон (агар унга амал қилсанг) сенинг фойдангга, ёки (амал қилмайдиган бўлсанг) зарарингга (ҳужжатдир). Барча инсонлар эрталабдан ҳаракатга тушиб, нафсини (хайрли амаллар қилиб Аллоҳга ёхуд бузуқ ишлар билан шайтонга) сотади, ё уни (дўзахдан) озод қилади, ё (дўзахга ташлаб) ҳалок қилади».Имом Муслим ривояти
Оиша разияллоҳу анҳонинг шундай деганлари нақл қилинган: "Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: "Ё, Расулуллоҳ! Ибн Жудъон жоҳилият пайтида қариндошлари билан борди-келди қилар, мискинларнинг қорнини тўйдирар эди. Ўша ишлари унга фойда берадими?",- деб савол бердим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:"Унга фойда бермайди. Чунки у ҳеч қачон: Раббим! Менинг хатоларимни Қиёмат кунида мағфират қил!- демаган"- деб жавоб бердилар".Имом Муслим ривояти
Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Киши билан ширк ва куфр ўртасида намозни тарк қилишгина бор».Имом Муслим ривояти
عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: "ثَلاَثٌ مَنْ كُنَّ فِيهِ وَجَدَ حَلاَوَةَ الإِيمَانِ: أَنْ يَكُونَ اللَّهُ وَرَسُولُهُ أَحَبَّ إِلَيْهِ مِمَّا سِوَاهُمَا، وَأَنْ يُحِبَّ المَرْءَ لاَ يُحِبُّهُ إِلَّا لِلَّهِ، وَأَنْ يَكْرَهَ أَنْ يَعُودَ فِي الكُفْرِ كَمَا يَكْرَهُ أَنْ يُقْذَفَ فِي النَّارِ".متفق عليه
عَنِ الْعَبَّاسِ بْنِ عَبْدِ الْمُطَّلِبِ رضي الله عنه أَنَّهُ سَمِعَ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، يَقُولُ: «ذَاقَ طَعْمَ الْإِيمَانِ مَنْ رَضِيَ بِاللهِ رَبًّا، وَبِالْإِسْلَامِ دِينًا، وَبِمُحَمَّدٍ رَسُولًا».رواه مسلم
عن جابر بن عبد الله قال: كان رسول الله صلى الله عليه وسلم إذا خطب احمرَّتْ عيناه، وعلا صوته، واشتد غضبه، حتى كأنه مُنذِرُ جيشٍ يقول: صبَّحكم ومسَّاكم، ويقول: «بُعثتُ أنا والساعةُ كهاتين»، ويقرن بين إصبعيه السبابة، والوسطى، ويقول: «أما بعد، فإن خير الحديث كتاب الله، وخير الهدى هدى محمد، وشر الأمور محدثاتها، وكل بدعة ضلالة» ثم يقول: «أنا أولى بكل مؤمن من نفسه، من ترك مالًا فلأهله، ومن ترك دينًا أو ضَياعًا فإليَّ وعليَّ».رواه مسلم