64 hadiths
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким бир мўминнинг битта дунёвий ташвишини аритса, Аллоҳ таоло унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини
аритади. Ким қийналган кишига енгиллик келтирса, Аллоҳ таоло унга дунёю охиратда енгиллик беради. Модомики, банда биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ таоло унинг ёрдамида бўлади. Ким илм талабида
йўл юрса, Аллоҳ таоло унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди. Одамлар Аллоҳнинг уйларидан бирига йиғилиб, Унинг китобини тиловат қилиб, уни ўзаро дарс қилиб, ўргансалар, улар устига осудалик тушади,
уларни раҳмат қоплайди ва фаришталар ўраб олади. Аллоҳ таоло ўз ҳузуридагиларга уларни зикр қилади. Амали секинлаштирган кимсани насл-насаби тезлаштира олмайди».Имом Муслим ривояти
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Раббиларидан ҳикоя қилароқ:
«Банда гуноҳ қилди ва:
«Эй, Аллоҳим, гуноҳимни мағфират қилгин», деди.
Шунда У зот таборака ва таоло:
«Бандам гуноҳ қилди. Сўнгра ўзининг гуноҳини мағфират қиладиган ва гуноҳ туфайли муохаза қиладиган Роббиси борлигини билди», дейди.
Сўнгра у яна қайта гуноҳ қилди ва:
«Эй, Роббим, гуноҳимни мағфират қилгин», деди.
Шунда У зот таборака ва таоло:
«Бандам гуноҳ қилди. Сўнгра ўзининг гуноҳни мағфират қиладиган ва гуноҳ туфайли муохаза қиладиган Роббиси борлигини билди», дейди.
Сўнгра у яна қайта гуноҳ қилди ва:
«Эй, Роббим, гуноҳимни мағфират қилгин», деди.
Шунда У зот таборака ва таоло:
«Бандам гуноҳ қилди. Сўнгра ўзининг гуноҳини мағфират қиладиган ва гуноҳ туфайли муохаза қиладиган Роббиси борлигини билди. Хоҳлаганингни қилавер, батаҳқиқ, сени мағфират қилдим», дейди»,- дедилар».Муттафақун алайҳ